UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

07 мар 13:37
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Арман Царукян навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Асли арманистонлик аралаш яккакураш устасининг ушбу жанги реванш мақомида бўлади.

Арман Царукян ва америкалик Жоржо Пуллас ўртасидаги реванш беллашуви 28 март куни АҚШнинг Флорида штати Тампа шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 7 турнирининг асосий воқеасига айланади. 

Профессионал кураш лигаси ушбу такрорий баҳсни расман эълон қилди. Илк беллашув бир ҳафта олдин RAF 6 турнирида бўлиб ўтган ва Арманнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Аммо финал сиренасидан сўнг россиялик жангчи учта бўлимда ҳам қоидаларни бузган ва жангни "ифлос" ўтказган рақибга муштлари билан ташланиб, жамоалар ўртасида оммавий муштлашувни келтириб чиқарганди.

Тадбирдан икки кун ўтиб, Царукян ва Пуллас ўртасидаги грепплинг учрашуви 11 март куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Hype Brazil турнирининг асосий воқеаси деб эълон қилинди. Лекин RAF лигаси америкалик тадбир иштирокчилари сафидан чиқишини ва россиялик билан фақат кураш гиламида рақобатлашишини айтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг