UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

22 янв 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян навбатдаги жангида кимга қарши октагонга чиқиш истагида эканини айтди

Теглар :  UFCАрман Царукян
Асли арманистонлик аралаш яккакураш устаси якшанба тонгида Лос-Анжелесда ўтган UFC 311 турнирида чемпионлик камарини қўлга киритиш имкониятидан фойдалана олмаганди.

Царукян белидаги жароҳат сабаб чемпион Ислам Махачевга қарши кечиши керак бўлган жангга бир кун қолганда сафдан чиққанди. Махачев UFC 311 турнирида Арманнинг ўрнига берилган бразилиялик Ренато Мойканини биринчи раунднинг ўзида бўғиб қўйган эди. Имкониятдан фойдалана олмаган Царукян энди саралаш жанглари орқали яна чемпионлик жанги ҳуқуқини қўлга киритишга уриниб кўради. Бу борада у жанг қилишни истаган икки рақиб номини айтди. 

"Мен дивизиондаги исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрман. Чунки уларнинг ҳаммасини мағлуб эта олишимни биламан ва бунга ишонаман. Агар улар аввал Майкл Чендлерни, кейин Чарльз Оливейрани мағлуб этишимни исташса, бунга бажонидил розиман. Барибир Ислам яқин орада қайтмайди. У камида олти ойдан кейин камарини ҳимоя қилиш учун жанг ўтказади. Бу ҳолатда мен Оливейрага қарши беш раундлик жанг ўтказишни хоҳлардим. Майкл Чендлер ҳам чакки эмас. Унинг ҳам номи бор ва бу кўп пул ишлаб олишим учун ҳизмат қилади", - деди Царукян. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 311 турниридан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Дана Уайт енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян имкониятидан фойдаланиб бўлгани, яқин орада унга чемпионлик жанги берилмаслигини айтган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг