UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0 10:59Қиличбозларимиз катта таркибда Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:30Теннисчиларимиз "Дэвис Кубоги"даги иштирокини бошлашди. Натижа кўнгилдагидек эмас! 0 09:53Осиё чемпионатининг илк куни 12 та медаль қўлга киритдик, тенг ярми олтин! 0 09:27Испания — Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2026 финали ҳакамлари маълум 0

03 дек 08:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян ўз ватанида жанг ўтказади

Асл арманистонлик аралаш яккакураш устаси иштирокидаги тўқнашув Hype Fighting оқшомининг асосий жанги бўлади.

UFC камари учун жангдан умид қилган Царукян 30 декабрь куни ўз ватани - Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтадиган Hype Fighting турнирида иштирок этади. Унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу тадбирда ўзининг хедлайнери сифатида иштирок этишини маълум қилди.

"Ҳаммага салом. 30 декабрь, Ереван шаҳри - Hype Fighting турнирининг асосий жангида рингга чиқаман. Рақиб тез орада эълон қилинади. Чипталар сотувда. Ҳаммани кутаман!", - деди Арман.

Ўн кун олдин енгил вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян эҳтимолий даъвогарлик жангида ғалаба қозониб, Ден Хукерни иккинчи раундда қўл учбурчаги усулида таслим этганди. Аммо россиялик қандайдир сабабларга кўра 24 январь куни Лас-Вегасда Жастин Гэтжи ва Педди Пимблетт ўртасида бўлиб ўтадиган вақтинчалик чемпионлик жанги иштирокчиларидан бирига айланмади.

Дивизионнинг амалдаги чемпиони Илия Топурия шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун бир неча ойлик таътилга чиқди. Натижада 24 январь кунги турнирда Жастин Гэтжи ва Педди Пимблетт вақтинчалик чемпионлик камари учун октагонга чиқади. 

Арман Царукян иштирокидаги жангнинг грэпплинг ёки кураш бўйича ўтказилиши айтилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг