11 мар 11:18
Янгиликлар
Арман Царукян UFC P4P рейтингидан чиқарилди
Рейтингнинг биринчи олтилиги ўзгаришсиз қолди. Россиялик енгил вазнли Арман Царукян эса рейтингдан чиқарилди. Тажрибали бразилиялик Чарльз Оливейра эса Макс Холлоуэй устидан қозонган ишончли ғалабасидан аксинча, рейтингга кириб олди.
Рўйхатни Ислам Махачев бошқариб бормоқда. Кучли учликдан ўз вазнларида UFC чемпионлари Илия Топурия ва Хамзат Чимаев жой олган. Топ-15`таликни Оливейрага ютқазиб, BMF камарини бой берган Макс Холлоуэй якунлаб берган.
P4P рейтинги:
1. Ислам Махачев
2. Илия Топурия
3. Хамзат Чимаев
4. Александр Волкановски
5. Алекс Перейра
6. Петр Ян
7. Том Аспинэлл
8. Мераб Двалишвили
9. Александр Пантожа
10. Жошуа Ван
11. Дрикус Дю Плесси
12. Чарльз Оливейра
13. Магомед Анкалаев
14. Жек Делла Маддалена
15. Макс Холлоуэй

Фикрлар