UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0

03 мар 16:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян UFC раҳбарияти билан чемпионлик жанги ҳақидаги суҳбат тафсилотларини очиқлади

Теглар :  Арман Царукян
UFC жангчиси Арман Царукян журналист Ариэль Хельвани подкастида промоушен раҳбарияти билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.

— Мен Хантер билан гаплашдим.


— Қачон?

— Бир неча ҳафта олдин. Унда бир нечта вариант бор.


— Қандай?

— Ё чемпионлик жанги, ёки оддий жанглар. Кўрамиз.


— Чемпионлик деганда енгил вазн ёки BMF?

— Ҳар қандай. Исталган чемпионлик жангм.


— 170, 145, 155?

— Ҳа.


— Зўрку. Қайси бири сен учун қизиқроқ кўриняпти?

— 155 фунтдаги чемпионлик жанг — сентябрь–октябрь атрофида.


— Жастиндан кейинми?

— Ҳа, Жастиндан кейин.


— Кутиб тура оласанми?

— Ҳозир дам оляпман.


— Бу сени хавотирга солмайдими?

— Йўқ. Балки грэпплинг ёки кураш билан шуғулланарман. Балки янги промоушенларда иштирок этарман. Автомобилть пойгалари ёки телевидениеда ўзимни синаб кўришни ҳам истайман.


— Тушунарли. Улар Чарльз ва Макс жанги ғолиби ҳақида гапиришдими?

— Ҳа.


— Бу сенга қизиқми?

— Ҳа.


— Волк ҳақида-чи?

— Волк ҳам яхши вариант.


— Улар қизиқиш билдиришдими?

— Шунга ўхшаш гаплар бўлди.


— Вау. Демак, учрашув яхши ўтган?

— Ҳа, яхши учрашув бўлди.


— Ўртангизда ҳаммаси жойида, деб ҳис қиляпсанми?

— Менинг Хантер билан муносабатларим доим яхши бўлган.


— Дана ўша ерда эдими?

— Йўқ, биз телефон орқали гаплашдик.


— Ҳа, тушунарли. Демак, у билан гаплашдинг?

— Ҳа.


— Қандай ўтди?

— Яхши.


— У сенга ҳозир қилаётган ишингни давом эттиришни айтдими?

— Ҳа.


— Уларга ёқаяптими?

— Ҳа.


— Ажойиб. Буни эшитиш ёқимли бўлган бўлса керак?

— Албатта, албатта.


— Улар сенинг видеоларингни ёқтиришадими?

— Ҳа, “Сен қилаётган иш бизга ёқаяпти”, дейишди. Шунинг учун, менимча, бу яхши, — деди Царукян.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг