UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0

10 авг 14:32
Янгиликлар

Бошқалар

Армия ўйинларида илк ғалаба: “РЕМБАТ”чиларимиз иккинчи ўринни қўлга киритди

Россия Федерациясининг Омск шаҳрида ўтказилган “РЕМБАТ” – “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони” мусобақаси ўз якунига етди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якка тартибдаги пойга, ҳарбий техника эстафетаси, отиш тайёргарлиги, жамоа сардорлари беллашуви шартларини кўнгилдагидек бажариб, якунда умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Мусобақа 4 август куни старт олган эди. Ўзбекистон ҳарбий мутахассислари ушбу мусобақада биринчи маротаба иштирок этишига қарамай, бешта босқичдан иборат бўлган баҳсларнинг тўрттасида иккинчи, биттасида эса биринчи ўринни қўлга киритди. Умумий ҳисобда Россия биринчиликни қўлга киритди. Учинчи ўрин Лаос жамоасига насиб этди. Дунёнинг кучли 8 жамоаси иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари жами 6 022 балл йиғди.

photo_2019-08-10_11-06-38.jpg

photo_2019-08-10_11-06-39.jpg

photo_2019-08-10_11-06-40.jpg

photo_2019-08-10_11-06-41 (2).jpg

photo_2019-08-10_11-06-41.jpg

– Йигитларимиз ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган эди, – дейди жамоага бошчилик қилаётган подполковник Исмоил Наврўзов. – Одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган жазирамаларда тобланишди. Мана бугун ўша заҳматларнинг мевасидан баҳраманд бўляпмиз. Албатта, ғалаба лаззати ҳаммага ҳам ёқади. Лекин бу биргина бизнинг эмас, балки она Ватанимизнинг ҳам ютуғидир.

Йигитларимизнинг ушбу ютуғи Халқаро армия ўйинларида иштирок этаётган бошқа жамоаларимизга ҳам куч-ғайрат ва шижоат бахш этиши табиий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг