UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0

31 окт 09:42
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг. Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни 7 та медаль қўлга киритдик, шундан 4 таси олтин! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Руминиянинг Константа шаҳрида армрестлинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг 54 давлатидан спортчилар жаҳон чемпионати медаллари учун кураш олиб бормоқда. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси армрестлингчилари ҳам 4 ноябрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. 

Қувонарлиси, мусобақанинг иккинчи куни ҳам ёш спортчиларимиз учун омадли келди. Чап қўлда ўтказилган биринчи кунги баҳсларда ҳамюртларимиз 5 та медалга эга чиқишган бўлса, кеча жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ўнг қўлда ташкил этилган беллашувларда 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритилди. 

Олтин медаль

-45 кг: Зарнигор Абдураҳимова

-50 кг: Ирода Қодирова

-60 кг: Назокат Солиева  

-70 кг: Балабек Исрофилов

Кумуш медаль

-65 кг: Зуҳра Хўжақулова

-65 кг: Саидмуҳаммадхон Аҳмадхонов  

Бронза медаль

-70 кг: Муҳаммадбобур Неъматуллаев

Маълумот учун, бугун жаҳон чемпионатининг учинчи кунида катталар ўртасидаги баҳслар бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг