UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 июн 11:33
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг. Осиё чемпионатида 108 та медал билан иккинчи бўлдик ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон ота шаҳрида армрестлинг бўйича ўсмирлар, ёшлар, катталар, фахрийлар ҳамда имконияти чекланган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

6-12 июнь кунлари оралиғида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида 16 давлатдан 1000га яқин армрестлингчилар иштирок этишди. Юртимиз шарафини эса Қурбон Конишев бошчилигидаги 120 нафар атлетимиз ҳимоя қилди. 

Осиё чемпионати кичик ўсмирлар (14-15 ёш), ўсмирлар (17-18 ёш), ёшлар (19-21 ёш), катталар (аёллар ва эркаклар), фахрийлар ҳамда жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида ташкил этилди. 

Ҳамюртларимиздан ўсмирлар ўртасида Назокат Сорлиева (60 кг), Зарнигор Абдураҳимова (45 кг), Сирож Турсунов (70 кг), Зуҳра Хўжақулова (65 кг) 2 тадан олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. 

Пара армрестлинг баҳсларида иштирок этган бир неча карра жаҳон чемпиони Умиджон Аҳмедов 90 кг вазн тоифасида яна бир бор Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. 

Осиё чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 26 та олтин, 30 та кумуш, 52 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг