UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

02 авг 14:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Арсен Фадзаев: Россия чемпионати пойтахтдан Владикавказга кўчирилди

Эркин кураш бўйича Россия чемпионати пойтахт Москвадан Шимолий Осетия марказий Владикавказ шаҳрига кўчирилди.

Бу ҳақида Россия спорт курашлари федерацияси биринчи вице-президенти Арсен Фадзаев ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди:

"Сизларга қувончли хабарни улашмоқчиман! Бугун эркин кураш бўйича катталар ўртасидаги Россия чемпионати мезбонлиги Владикавказ шаҳрига тақдим этилди. Россия спорт курашлари федерацияси президенти Михаил Мамиашвили ҳамда Шимолий Осетия-Алания Республикаси раҳбари Вячеслав Зелимханович Битаров ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, Россия чемпионати пойтахт Москвадан Владикавказ шаҳрига кўчирилди. Мусобақа 9-11 октябрь кунлари оралиғида ўтказилади. Осетияликлар шу кунлари байрам оғушида яшашади", - деди фаолиятини катта қисмини Ўзбекистонда ўтказган, юртимизда таҳсил олган Фадзаев. 

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионати иккинчи бор кўчирилди. Ўзи аслида мусобақа апрель ойида Улан-Удэда ўтказилиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб Москва шаҳрига кўчирилди. Куни кеча эса 18-20 сентябрь кунларига белгиланган чемпионат баҳслари мезбонлиги Владикавказга берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг