UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

05 мар 17:00
Янгиликлар

Футбол

"Арсенал" форварди Мартинелли бутун фаолиятини Лондон клубида давом эттиришга тайёр

Теглар :  Арсенал
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Мартинелли бутун фаолиятини "канонирлар" таркибида ўтказишга тайёр.

"Бизда кўплаб ёш футболчилар бор, олдинда вақтимиз кўп. Жамоа катта нарсаларга эришиш учун етарли сифатга эга. Биз Чемпионлар Лигасига эътиборимизни қаратганмиз ва чемпионатда топ-4га кирмоқчимиз. "Арсенал"дек клуб ЧЛда иштирок этиши керак.

Биз доим каттароғини хоҳлаймиз. "Арсенал" - катта клуб. Агар имкони бўлса, бутун фаолиятимни шу ерда ўтказаман. Мен шу ерда қолмоқчиман ва шериклар ва ажойиб мухлислар билан совринларни қўлга киритмоқчиман", - дейди Мартинелли.

Мартинелли "Арсенал"да 2019 йилнинг июлидан бери ўйнайди. 20 ёшли бразилиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум "канонирлар" таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг