UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

15 окт 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев тез орада бокс мухлисларини қизиқарли янгиликлар кутаётганини айтди.

Канадада яшаётган россиялик боксчи бу ҳақда югуриш йўлагида туширилган видеода айтиб ўтганлиги сабабли, гап катта эҳтимол билан унинг спорт фаолияти ҳақида кетмоқда.

"Ҳаммага салом! Менда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, тез орада қизиқарли янгиликлар бўлади. Қанчалик қизиқарли эканини кўрамиз", — деди январь ойида 42 ёшга тўладиган Бетербиев.

Россиялик боксчи 2025 йил февраль ойида Дмитрий Биволга қарши иккинчи жангдан сўнг рингга чиқмади. Ўша йилнинг ноябрь ойида у Саудия Арабистонида жанг қилиши керак эди, бироқ америкалик Деон Николсонга қарши баҳс бекор қилинди.

Жанг бекор қилинишининг сабаблари очиқланмади ва Бетербиевнинг навбатдаги жанги ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар чиқмади. Фақатгина Биволга қарши учинчи жанг келаси йилнинг май ойига режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Бивол жорий йилнинг декабрь ойида мажбурий ҳимоя жангини ўтказади. Ёзда IBA президенти Умар Кремлёв учинчи жанг ҳақида гапирар экан, Бетербиев ҳам оралиқ жанг ўтказишини таъкидлаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг