05 сен 14:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР)
Ҳаваскор боксда Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиби, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 26 сентябрь куни Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги BP Pulse Live мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида иштирок этади.
Мўйдинхўжаевга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.
Бу 25 яшар Асадхўжа учун Quuensberry билан ҳамкорликдаги иккинчи жанг бўлади. У май ойида Йоркшир шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида Алексис Торресни мағлубиятга учратганди. Мўйдинхўжаевнинг проф рекорди 2 та ғалабадан иборат.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар