UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

30 апр 11:55
Янгиликлар

Дзюдо

Асакада замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди

Теглар :  АндижонАсака
Президентимиз томонидан ёш авлодни ақлан етук қилиб тарбиялаш билан бир қаторда жисмонан баркамол этиб вояга етказиш жамият ва давлат олдидаги энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги 34-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи дзюдо зали маҳаллий ёшлар ихтиёрига топширилди. 

Ушбу енгил конструкцияли (сендвич панелли) дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида Халқ та`лими вазири Бахтиёр Саидов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Мамажонов, Андижон вилояти спорти мутасаддилари иштирок этишди. 

Сўзга чиққанлар қисқа фурсатда бунёд этилган дзюдо зали маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқиши, энг муҳими, ушбу зал дзюдо билан шуғулланган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, саломатликларини янада мустаҳкамлашлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.            

Жажжи болажонларнинг қўшиқ куйлаб рақсга тушишлари, ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тантанали очилиш маросимига йиғилганларга завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида қуриб фойдаланишга топширилаётган ихтисослаштирилган дзюдо мажмуалари сони 9 тага етди. 

Шу кунгача Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Термиз шаҳарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида худди шундай дзюдо заллари фойдаланишга топширилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг