23 окт 11:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди
5–20 декабрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган клублар ўртасидаги илк Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди.
Asian Boxing ташкилотининг маълум қилишича, бунга минтақадаги беқарор вазият сабаб бўлган.
Ташкилот спортчилар хавфсизлигини устувор вазифа сифатида белгилаганини қайд этиб, Осиёдаги барча мусобақалар хавфсиз, барқарор ва ишончли шароитда ўтказилиши кераклигини билдирган.
Шу сабабли Амманда ўтиши режалаштирилган Asian Boxing League турнирини қолдиришга қарор қилинган.
Мусобақанинг янги санаси ҳозирча маълум қилинмаган.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар