UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0

10 сен 10:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Asian Fight-2017”: Батафсил шарҳ

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида узоқ кутилган “Asian Fight-2017” турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон пинчак силат федерацияси томонидан ташкил этилган оқшом доирасида микс-силат йўналишидаги 8та жанг ўтказилди. Профессионал муайтайчимиз, икки карра жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров авиа рейс билан боғлиқ муаммо сабаб Тошкентга етиб кела олмади.

Қолган 8та жангдан 7тасида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди. Биргина енгил вазн тоифасидаги вакилимиз Улуғбек Умаров афғонистонлик спортчига техник нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Қолган 7 нафар спортчимиз чиройли ғалабаларни тантана қилишди.

Дастлаб Айюбхон Камолов ҳиндистонлик Викашни муддатидан аввал партердаги устунлик эвазига таслим этди. Кейин эса худди шундай усул эвазига Исроил Расулов сингапурлик Муҳаммад Каирини енгди.


Таниқли спортчимиз, бир нечта спорт турларида жаҳон чемпиони, кино актёр Муҳаммадали Тоштурғунов уч раунд давом этган баҳс якунида очколар ҳисобига кўра қирғизистонлик Бектур Мангиевдан устун келди.


Боксда Баҳодир Жалоловга асосий рақиб бўлиши кутилаётган Ҳасанхон Баратов эса россиялик Михаил Колдоркинга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва рақибини биринчи раундда техник нокаут эвазига енгди. Колдоркин ҳам нокаутга қадар жангни яхши ўтказаётган эди.  


Энг оғир вазн тоифасидаги спортчимиз Жасур Мирзамуҳаммедовнинг рақиби кипрлик спортчи бўлди. Жасур иккинчи раундда Вартан Апарянни мағлубиятга учрата олди. Аҳлиддин Мирзадавлатов эса қозоғистонлик спортчини биринчи раундда таслим этди.


Ниҳоят, оқшомнинг марказий жангига навбат етиб келди. Унда фаолиятини Чехияда олиб бораётган ҳамюртимиз ММА йўналишида жаҳон чемпиони Маҳмуд Мурадов октагонга кўтарилди. Унинг рақиби озарбайжонлик Зия Мирзаев бўлди. Жанг биринчи раунддаёқ Мурадовнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, узоқ кутилган “Asian Fight-2017” турнири якунланди. “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрган чамаси 15 000 томошабин ажойиб жанглар гувоҳига айланишди. Фақат шоуга аввалдан таклиф этилган меҳмонларнинг келмагани дилларни хира қилди.


Жуда кўпчилик ушбу шоуга машҳур Голливуд актери Жан Клод Ван Дам, аралаш қоидалар жанглари юлдузи Федор Емельяненко, Жефф Монсонни кўриш учун келганди. Бу машҳурлар турли сабаблар билан Тошкентга кела олмасликларини маълум қилишгач, ташкилотчилар Стивен Сигални пойтахтга олиб келишди. Лекин у ҳам матбуот анжумани ва жангларда кўриниш бермади. 

Аммо муҳими бу эмас. Асосийси, юртимизда илк маротаба мана шундай жанг оқшоми ташкил қилинди. Умид қиламизки, бундай шоулар ҳали Ўзбекистонда жуда кўп маротаба ташкил қилинади.
Рейтинг: -2   

Фикрлар

+4   
10 сен 14:09:18
SPRINTERshashist
Стивен Сигал келди деб ўзбек қизларимизни олдига қўйиб ликиллатиб, илжайтириб кутиб олиши, бу ўзбекчиликка хам мусулмончилика ха тўғри келмайдиган иш. Мехмонхонада ётоғига хам олиб кириб берарсанлар. Бегона давлатдан эркак келса кутиб олишга аёл-қизларга нима бор? Эркак зоти йўқми кутиб олишга? Жанг пайтида хам ёш болачалар байроқ кўтарса маъқулроқ эди. ғайридинлардан андоза олиш бизагамас. Бу мавзуни кимдир кўтариб чиқади деган умиддаман
+1   
10 сен 13:30:17
Aslanbek
Ташкилотчиларга гап йўқ лекин. Қўлингдан келмаса нима қилардинг ҳаммага жар солиб. Именно Ван Дамм билан Емельяненкони кўриш учун бормоқчи эдик, афсус.
+1   
10 сен 12:05:37
Kaká
Boynazarov kemagani hammasidan o'tib tushdi. O'zi mutasaddila faqat shu reklama uchun pul tikkan shekil(((
+1   
10 сен 11:19:16
× JAHONGIR ×
Nega TV da ko'rsatilmadi. Boshqa joylarda Shunaqa Shou Bo'lganda Ko'rsatiladiku.
   
10 сен 15:33:30
aszmuzb
SPRINTERshashist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Стивен Сигал келди деб ўзбек қизларимизни олдига қўйиб ликиллатиб, илжайтириб кутиб олиши, бу ўзбекчиликка хам мусулмончилика ха тўғри келмайдиган иш. Мехмонхонада ётоғига хам олиб кириб берарсанлар. Бегона давлатдан эркак келса кутиб олишга аёл-қизларга нима бор? Эркак зоти йўқми кутиб олишга? Жанг пайтида хам ёш болачалар байроқ кўтарса маъқулроқ эди. ғайридинлардан андоза олиш бизагамас. Бу мавзуни кимдир кўтариб чиқади деган умиддаман
Фикрингизга 100% қўшиламан...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг