UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

12 сен 11:00
Янгиликлар

Паралимпия

Асила Мирзаёрова ва Довурхон Кароматовга уй совға қилинди + ФОТО

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Мусобақада қашқадарёлик спортчилардан пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова ҳамда пара дзюдочи Довурхон Кароматов ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

Асила узунликка сакраш дастурида 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда юртимиз делегациясига биринчи олтин медални олиб берди ҳамда 28 йил давомида сақланиб келган Паралимпия рекордини янгилади.

Пара дзюдонинг эркаклар ўртасидаги J2 класс -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Довурхон Кароматов эса бронза медалини қўлга киритиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди.

Қарши шаҳрида ташкил этилган совриндор паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Муротжон Азимов спортчиларни ва уларнинг яқинларини вилоят аҳли номидан самимий табриклаб, уларга тантанали равишда хонадон калитларини топширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг