UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

15 фев 14:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аспиналл UFC 300'да жанг қиладими? Унинг ўзи бу саволга жавоб берди

Оғир вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Том Аспиналл UFC 300 мусобақасида ярим оғир вазн чемпиони Алекс Перейра билан жанг қилиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

"Мен UFC'га турнирда қатнашишга тайёр эканлигимни айтдим. Улар менга Стипе Миочич билан жанг қилишни таклиф қилишди, мен эса рози бўлдим. Бир соат ўтганидан кейин эса Стипе Жон Жонс билан жанг қилмоқчи эканлиги маълум бўлди. Бу вақтда Перейранинг оғир вазн тоифасига ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрганди. Алекс ва мен ижтимоий тармоқларда бир-биримизга бироз "трештокинг" уюштирдик. Аммо бизнинг бир нечта умумий дўстларимиз бор ва маълум бўлишича, Алекс ҳозирча оғир вазн тоифасига ўтмоқчи эмас", - деди Аспиналл.

Маълумот учун, UFC 300 турнири 14 апрель куни Лас-Вегасда ўтказилади. Турнирнинг марказий жанги расман ҳалигача эълон қилинмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг