UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

21 июл 17:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди

Қозоғистонлик аралаш жанг санъати устаси, UFC'нинг ўта енгил вазн тоифасидаги рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган Асу Алмабаев 22 август куни АҚШнинг Кливленд шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 12 (Real American Freestyle) турнирида иштирок этади.

Маълум қилинишича, Алмабаев мазкур мусобақада мезбон спортчи Жонни ДиЖулиусга қарши баҳс олиб боради. Учрашув эркин кураш қоидалари асосида ташкил этилади.

Асу Алмабаев июнь ойида UFC Fight Night турнирида америкалик Чарльз Жонсон устидан ишончли ғалабага эришган эди. Энди эса у илк бор октагондан ташқарида, янги форматдаги беллашувда ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни ўтадиган RAF 12 турнирининг марказий баҳсида таниқли америкалик курашчи Жордан Барроуз ҳамда UFC жангчиси Шон Брэди ўзаро куч синашади. Шунингдек, мусобақа дастуридан Колби Ковингтон – Белал Муҳаммад қарама-қаршилиги ҳам ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг