UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0

26 дек 11:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Атлетларимиз Осиё чемпионатини 44 та медаль билан иккинчи ўринда якунлашди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Қитъамизнинг 20 та давлатидан 270 нафардан зиёд ёш полвонлар иштирок этган қитъа биринчилигида терма жамоамиз аъзолари ҳам муносиб қатнашди.

Жумладан, қизлар орасида Маржона Абдумуталова ҳамда Нигора Сувонова, ўғил болалар ўртасида эса Абдулазиз Алимжанов, Бекзод Ғофуржонов ва Омадилло Олимов барча дастурларда олтин медалга сазовор бўлиб, ўз ёш тоифаларида Осиёда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди. 

Шунингдек, Нигора Абдуллаева, Зулфия Рамазонова, Зиёда Худойқулова, Диёрбек Рўзметов, Бобурмирзо Ёқубов, Беҳрузбек Ганжабоев, Нодирбек Жўраев, Руслан Рахматжонов ва Қудратбек Салимжонов ҳам қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилиб, совриндорлар сафидан жой олди. 

Якунда эса Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси очколар ҳисобига кўра Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Делегациямиз мусобақани 17 та олтин, 17 та кумуш ва 10 та бронза, жами 44 та медал билан якунлади.

Мусобақадаги энг муҳим воқеани ўсмирлар ўртасида -89 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Бекзод Ғофуржонов қайд этди. Наманганлик ёш полвонимиз делегациямиз ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйиш билан бир қаторда ўсмирлар ўртасида даст кўтариш, силтаб кўтариш ва иккикурашда Осиё рекордини ўрнатди. Бундан ташқари силтаб кўтаришда 194 кг тошни бўйсундирган ҳолда ўсмирлар ўртасида Жаҳон рекордини бир килограммга янгилашга муваффақ бўлди!

Қайд этиш лозимки, шу ой бошида Баҳрайнда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ўзбек полвони – Руслан Нурудинов 242 кг натижа қайд этган ҳолда ўзига тегишли бўлган Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди. Орадан кўп вақт ўтмай ёш спортчимиз Бекзод Ғофуржонов ҳам тенгдошлари орасида дунё рекордини ўрнатди.

Бу эса ўз навбатида ўзбек оғир атлетикасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби Олимпия ва Жаҳон чемпионлари, Жаҳон рекордчиларига муносиб издошлар етишиб чиқаётганидан далолатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг