UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

07 янв 12:04
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Ҳумоюн Султонов 8 поғона юқорилади, Топ-10`да битта ўзгариш

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Ўтган ҳафта Таиланддаги "Челленжер" турнирида чорак финалга қадар етиб борган Ҳумоюн Султонов 8 поғона юқорилаб, 215-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси кеча ўз фаолиятида илк бор Австралия Очиқ чемпионатида муваффақиятли старт олган эди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳамда тўртинчи рақамли теннисчимиз Амир Милушев 1 ўринга юқорилади. Максим Шин ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. Раҳимбек Иброҳимов эса 4 поғонага пастлади.  

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Австралиялик Алекс Де Минаур ва россиялик Андрей рублёв ўзаро ўрин алмашиб олишди. Ўтган мавсумни юқори савияда ўтказган Якуний турнир чемпиони Янник Синнер ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз жой олган. 


ATP рейтинги. 6 январь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11830 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7635

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7010

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5350

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5030

6. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 4210

7. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3900

8. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3535

9. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3520

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3200...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

215 (223). Ҳумоюн Султонов - 265 

574. (575). Сергей Фомин - 60 

1134. (1134). Максим Шин - 9 

1543Т (1544T). Амир Милушев - 3 

2017Т (2013T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг