UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

21 ноя 08:46
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Жокович 8-маротаба мавсумни пешқадам сифатида якунлади, Ҳумоюн 11, Фомин 19 поғонага пастлади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Якуний ATP турнирида чемпион бўлган Новак Жокович катта фарқ билан рейтингни бошқармоқда. Айнан сербиялик теннис юлдузи саккизинчи бор мавсумни рейтинг пешқадами сифатида якунлади. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Теннисчиларимизнинг аксариятида пасайиш кузатилди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 11 поғонага пастлаб, айни пайтда 100 очко билан 436-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса 19 поғона қуйига шўнғиб, 723-ўринни банд этди. Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнида қолди. Максим Шин 2, Санжар Файзиев 4 поғонага кўтарилди. Амир Милушев 42 ўринга пастлади. 


ATP рейтинги. 2023 йил 20 ноябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11245 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8855 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7600

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 6490

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4805

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4235

7. (7) Александр Зверев (Германия) - 3985

8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3660

9. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 3245

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3100


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

436 (425). Ҳумоюн Султонов - 100

723 (704). Сергей Фомин - 36

1165 (1165). Денис Истомин - 6

1475Т (1477Т). Максим Шин - 3

1541T (1545T). Санжар Файзиев - 2

1966Т (1924T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг