UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

12 июн 17:55
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Жокович тахтига қайтди, биринчи ракеткамиз 53 поғонага пастлади

Бугун АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович қисқа танаффусдан сўнг яна ўз тахтига қайтишга муваффақ бўлди. У ATP рейтингида Карлос Алькараздан ўзиб кетди. Сербиялик тажрибали теннисчи "Ролан Гаррос" 1/2 финалида Карлос Алькаразни мағлубиятга учратган эди. Россиялик Даниил Медведев ҳам икки ҳафта аввалги ўрнига нисбатан бир поғона пастлади. 

Эътиборлиси, испаниялик Рафаэль Надаль, америкалик Жон Иснер ва аргентиналик Диего Шварцман Топ-100 рейтингини тарк этди.

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг эгаллаган ўринларига келсак, биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов янгиланган рейтингда 429-поғонадан 482-ўринга пастлади. Сергей Фомин ва Денис Истомин эса аксинча, ўтган ҳафтадаги ўринларига нисбатан юқорилашга муваффақ бўлишди.  

ATP рейтинги. 12 июнги ҳолат

1. (3) Новак Жокович (Сербия) - 7595 очко

2. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 7175

3. (2) Даниил Медведев (Россия) - 6100

4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 4960

5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4920

6. (6) Хольгер Руне (Дания) - 4375

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4000

8. (8) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3515

9. (9) Янник Синнер (Италия) - 3300

10. (11) Карен Хачанов (Россия) - 3125


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

482 (429). Ҳумоюн Султонов - 80

548 (574). Сергей Фомин - 61

725 (738). Денис Истомин - 31

1263Т (1084). Максим Шин - 5

1495Т (1505). Санжар Файзиев - 2

1517Т (1525). Мустафа Дўстов - 2

1626Т (1656). Азиз Дадабаев - 1

1626Т (1656). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг