UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

30 янв 08:46
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Жокович яна тахтга қайтди. Топ-10`да 9 та ўзгариш, Султонов иккинчи ракеткамизга айланди

Австралия Очиқ чемпионати якунларига кўра ATP профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унда бир нечта эътиборга молик ўзгаришлар кузатилди. Australian Open 2023 ғолиби Новак Жокович қўлга киритилган 2000 очко эвазига яна рейтинг пешқадамига айланди. Сербиялик теннис юлдузи 5-поғонадан 1-ўринга кўтарилиб олди. Испаниялик Карлос Алькараз эса 2-ўринга пастлади. Мусобақа финалчиси Стефанос Циципас бир поғона юқорилаб, 3-ўринга жойлашди. 

Топ-10 теннисчилари орасида биргина Феликс Оже ўз ўрнини сақлаб қолди. Канадалик 7-ўринни эгаллаган. Қолган барча теннисчилар ўзаро жой алмашишган. Ўтган йилги чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган Рафаэль Надаль 1955 очко йўқотиб, 2-ўриндан 6-поғонага тушиб кетди. Аввалги рейтингда 8-ўринда бўлган Даниил Медведев (Россия) Топ-10`ни тарк этди (12-ўрин).     

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 4 поғонага пастлаб, айни пайтда 366-ўринни эгаллаб турибди. Янгиланган рейтингда Ҳумоюн Султонов иккинчи ракеткамизга айланиб олди. Кеча у Қувайтдаги турнир вице-чемпионига айланган эди. Денис Истомин эса аксинча 18 поғонага пастлади. Максим Шин ўз ўрнида қолди. Санжар Файзиев 8, Мустафа Дўстов 5, Раҳимбек Иброҳимов 4, Азиз Дадабоев эса 89 поғонага юқорилаган.  


ATP рейтинги. 30 январь кунги ҳолат

1. (5) Новак Жокович (Сербия) - 7070 очко

2. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6730 

3. (4) Стефанос Циципас (Греция) - 6195

4. (3) Каспер Рууд (Норвегия) - 5765

5. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4200

6. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 3815

7. (7) Феликс Оже (Канада) - 3715

8. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3410

9. (10) Хольгер Руне (Дания) - 3046

10. (11) Хуберт Гуркач (Польша) - 2995


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

366 (362). Сергей Фомин - 130

480 (491). Ҳумоюн Султонов - 80 

492 (474). Денис Истомин - 75

1107 (1107). Максим Шин - 8

1166 (1174). Санжар Файзиев - 6

1502 (1507) Мустафа Дўстов -2

1640 (1644) Раҳимбек Иброҳимов - 1 

1717 (1806). Азиз Дадабаев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг