UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

18 мар 10:36
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Милушев 354, Шин 169 поғонага кўтарилди, Файзиев эса рейтингдан чиқарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Икки ҳафта давом этган Индиан-Уэллс "Мастерс" турнири сабаб 11 март куни рейтинг янгиланмаган эди. Бу ҳафта дунё теннисчилари кучли ўнталигида иккита ўзгариш кузатилди. Германиялик Александр Зверев россиялик Андрей Рублёв билан, Норвегиялик Каспер Рууд эса польшалик Хуберт Гуркач билан ўзаро ўрин алмашиб олди. 

Қолган теннис юлдузлари эса ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Новак Жокович рейтингда ҳамон пешқадамлик қиляпти. Индиан-Уэллсда чемпионлик унвонини ҳимоя қилган Карлос Алькараз ўз ўрнини сақлаб қолди. Яъни, у ўтган йилги чемпионлик 1000 очкосини ҳам ҳимоя қилди.  

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов икки поғонага пастлади. Келишилган ўйинларга алоқадорликда айбланиб, 3,5 йилга теннис фаолиятидан четлатилган ҳамда 15 000 доллар жаримага тортилган Санжар Файзиев ATP рейтингидан чиқарилди. Амир Милушув оз эмас, кўп эмас, 354, Максим Шин эса 169 поғонага кўтарилиб олди. 


ATP рейтинги. 18 март ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 9725 очко (+50 очко)

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8805 

3. (3) Янник Синнер (Италия) - 8310 (+40 очко)

4. (4) Даниил Медведев (Россия) - 7765 (+50 очко)

5. (6) Александр Зверев (Германия) - 5060 (+110 очко)

6. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 5970 (-40 очко)

7. (7) Хольгер Руне (Дания) - 3875 (+155 очко)

8. (9) Каспер Рууд (Норвегия) - 3560 (+155 очко)

9. (8) Хуберт Гуркач (Польша) - 3370 (-35 очко)

10. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3300 (+90 очко)


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

331 (329). Ҳумоюн Султонов - 157

674. (674). Сергей Фомин - 46

1282Т. (1451Т). Максим Шин - 5 (+2)

1502Т (1489T). Денис Истомин - 2

1618Т (1972T). Амир Милушев - 2 (+1 очко)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг