UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 апр 15:41
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Қувонарлиси, бу сафар икки етакчи теннисчимиз рейтингдаги ўринларини бирмунча яхшилаб олишди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 24, учинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов эса 65 поғонага юқорилашга муваффақ бўлди. Фомин 11, Султонов 7 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Амир Милушев ўтган ҳафта билан таққослаганда 3 поғонага юксалишга эришди. 

Афсуски, қолган олти нафар теннисчимиз рейтингда сезилар-сезилмас пастлашди. Украинадан маҳаллийлаштирилган ва иккинчи ракеткамизга айланиб олган Никита Белозорцев 3, Батир Сапаев, Илья Игнатов, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусамадов аввалги рейтинг ўринларидан 2 поғона йўқотишди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Америкалик Тэйлор Фриц австралиялик ҳамкасби Алекс де Минаур билан ўзаро ўрин алмашиб олди. Қолган етакчи теннисчилар ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Италиялик Янник Синнер рейтинг пешқадами бўлиб турган бўлса, кучли учликдан испаниялик Карлос Алькарас ва германиялик Александр Зверев жой олган. 


ATP рейтинги. 20 апрель кун ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1). Янник Синнер (Италия) — 13 350 очко.

2 (2). Карлос Алькарас (Испания) — 12 960.

3 (3). Александр Зверев (Германия) — 5255.

4 (4). Новак Жокович (Сербия) — 4710.

5 (5). Феликс Оже Альяссим (Канада) — 3950.

6 (6). Бен Шелтон (АҚШ) — 4070.

7 (8). Тэйлор Фриц (АҚШ) — 3870.

8 (7). Алекс де Минаур (Австралия) — 3845.

9 (9). Лоренцо Музетти (Италия) — 3715.

10 (10) Даниил Медведев (Россия) — 3560…


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

359 (383). Сергей Фомин — 139 (+11)

779 (776). Никита Белозерцев — 36  

806 (871). Ҳумоюн Султонов — 34 (+7)

969 (968). Максим Шин — 19 

1379Т (1382Т). Амир Милушев — 5

1868Т (1866Т). Батир Сапаев — 1   

1958Т (1956Т). Илья Игнатов — 1 

1958Т (1956Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2057Т (2055Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг