UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0

11 сен 13:20
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Қирол яна ўз тахтида! Зверев кучли ўнталикка қайтди, Истомин 148 поғона пастга "қулади"

Икки ҳафта аввалги ҳолати билан таққослаганда, рейтингнинг кучли ўнталигида аҳамиятга молик ўзгаришлар кузатилди.

US Open ғолиби Новак Жокович яна пешқадамликка қайтди. Кучли ўнликда ўзгаришлар кўп, масалан, Зверев яна Топ-10га кирган бўлса, Андрей Рублев 6-поғонага кўтарилди. Фақатгина Даниил Медведев ҳамда Холгер Руненинг жойлари ўзгаришсиз қолди.

Теннисчиларимизда эса "кучли" шўнғиш ва "охиста" кўтарилишни кўришимиз мумкин. Масалан, Денис Истомин бир йўла 148, Амир Милушев 21, Мустафо Дўстов 10, Сергей Фомин 9 поғонага пастлади. Кўтарилиш унчалик сезиларли эмас. Ҳумоюн Султонов 11, Максим Шин 3, Санжар Файзиев эса 2 поғона юқорилаган.

ATP рейтинги. 2023 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1 (2). Новак Жокович (Сербия) - 11795

2 (1). Карлос Алькараз (Испания) - 8535

3 (3). Даниил Медведев (Россия) - 7280

4 (4). Хольгер Руне (Дания) - 4710

5 (7). Стефанос Циципас (Греция) - 4615

6 (8). Андрей Рублев (Россия) - 4515

7 (6). Янник Синнер (Италия) - 4465

8 (9). Тэйлор Фриц (АҚШ) - 3955

9 (5). Каспер Рууд (Норвегия) - 3560

10 (12). Александр Зверев (Германия) - 3030

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

421 (432). Ҳумоюн Султонов - 108

700 (692). Сергей Фомин - 40

1181 (1033). Денис Истомин - 4

1482 (1485). Максим Шин - 3

1553T (1555T). Санжар Файзиев - 2

1778Т (1768Т). Мустафо Дўстов - 1

1948Т (1927T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг