UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

13 янв 11:27
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Сергей пастлади, Султоновчи?

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Ўтган ҳафта Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этган Ҳумоюн Султонов 1 поғонага пастлаб, 216-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ўз фаолиятида илк бор Australian Open турнирида қатнашиб, саралашнинг 1/2 финалида жароҳат сабаб ютқазиб қўйганди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳам янгиланган рейтингда уч поғонага пастлади. Максим Шин ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. Тўртинчи рақамли теннисчимиз Амир Милушев 4, Раҳимбек Иброҳимов эса 3 ўринга юқорилади. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Австралиялик Алекс Де Минаур ва россиялик Андрей Рублёв ўзаро ўрин алмашиб олишди. Окленд турнирида чемпион бўлган франциялик тажрибали теннисчи Гаэль Монфис Топ-50`га қайтди. Оэйраш "Челленжер"ида зафар қучган Хамад Межедович Топ-100`да дебют қилди. Янник Синнер ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз жой олган. 


ATP рейтинги. 13 январь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11830 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7635

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7010

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5350

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5030

6. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 4210

7. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3900

8. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3535

9. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3520

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3200...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

216 (215). Ҳумоюн Султонов - 265 

577. (574). Сергей Фомин - 60 

1134. (1134). Максим Шин - 9 

1539Т (1543T). Амир Милушев - 3 

2014Т (2017T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг