UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

21 апр 14:32
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Султоновдан ташқари қолган ҳамма кўтарилди, Топ-10`да ўзгаришлар

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафта билан таққослаганда бир поғонага пастлаб, 224-ўринни эгаллаб турибди. Қолган барча теннисчиларимиз оз бўлса-да, рейтингда юқорилашга муваффақ бўлишди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин қўлга киритилган 2 очко эвазига 2 поғонага юқорилади. Максим Шин 6, Амир Милушев 2, Раҳимбек Иброҳимов 5 ўринга кўтарилди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Барселона турнири чемпиони Хольгер Руне 13-поғонадан 9-ўринга кўтарилди. Барселона турнирининг ўтган йилги чемпиони Каспер Рууд аксинча, Топ-10`ни тарк этди. Мюнхен турнирида чемпион бўлган германиялик Александр Зверев Барселона турнири финалида ютқазган Карлос Алькараз билан ўрин алмашиб олди ва энди у дунёниг иккинчи ракеткаси. 


ATP рейтинги. 21 апрель ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9930 очко

2. (3) Александр Зверев (Германия) - 8085

3. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8050

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5115

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 4120

6. (6) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3820

7. (7) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3585

8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3530

9. (13) Хольгер Руне (Дания) - 3480

10. (9) Даниил Медведев (Россия) - 3290...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

224 (223). Ҳумоюн Султонов - 251 

461 (463). Сергей Фомин - 97 (+2) 

1257 (1263). Максим Шин - 6 

1717Т (1719T). Амир Милушев - 2 

1952Т (1957T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг