UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

19 авг 15:28
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, иккинчи теннисчимиз юқорилади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Ҳисобига 640 очко қўшиб олган Янник Синнер рейтинг пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Новак Жокович иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сербияликдан 100 очко кам жамғарган Карлос Алькараз кучли учликка якун ясаб берган.

Янгиланган рейтингда икки нафар теннисчимиз оз бўлса-да, ўз ўринларини яхшилаб олишди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 3, Амир Милушев эса 6 поғонага юқорилади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир ўринга пастлади. Кеча Португалиядаги турнирда чемпион бўлган Султоновнинг очколари кейинги ҳафта рейтингига қўшилади ва табиийки, у рейтингда яхшигина ўсишга эришади. 


ATP рейтинги. 19 август ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9410 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 7460

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7360

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 7035

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6275

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4805

7. (7) Хуберт Гуркач (Польша) - 4055

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855

9. (9) Григор Димитров (Болгария) - 3655

10. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3435...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

285 (284). Ҳумоюн Султонов - 195 

546. (549). Сергей Фомин - 67 

1136. (1132). Максим Шин - 9 

1686Т (1692T). Амир Милушев - 2 

1929Т (1928T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг