UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

26 авг 15:17
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, Султонов 20 поғонага кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Италиялик Янник Синнер рейтинг пешқадами сифатида навбатдаги ҳафтани бошлади. Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Новак Жокович иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Испаниялик Карлос Алькараз кучли учликка якун ясаб берган.

Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимиз ўз ўринларини яхшилаб олишди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 3, Максим Шин 4 поғонага юқорилади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов эса 20 поғонага кўтарилиб, 264-ўринни банд этди. Бир ҳафта аввал Португалия турниридаги чемпионлиги учун берилган 22 очко янгиланган рейтингга қўшилди. Амир Милушев аксинча, 5, Раҳимбек Иброҳимов 4 ўринга пастлади.  


ATP рейтинги. 26 август ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9360 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 7460

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7360

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 7035

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6275

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4805

7. (7) Хуберт Гуркач (Польша) - 4055

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855

9. (9) Григор Димитров (Болгария) - 3655

10. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3435...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

264 (284). Ҳумоюн Султонов - 217 

542. (545). Сергей Фомин - 67 

1131. (1135). Максим Шин - 9 

1690Т (1685T). Амир Милушев - 2 

1932Т (1928T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг