UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

26 фев 10:31
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, Султонов 22, Фомин 16 поғонага кўтарилди

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Бу ҳафта дунё теннисчилари кучли ўнталигида ўзгариш кузатилмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. Фақат айрим ракетка усталарига очко қўшилди, баъзиларидан аксинча, балл олиб ташланди. Новак Жокович энг яқин таъқибчисидан 1050 очко кўп жамғарган ҳолда рейтингда ҳамон пешқадамлик қиляпти. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафта билан таққослаганда, 22 поғона юқорилашга муваффақ бўлди. Португалия турнирида вице-чемпион бўлган Султоновга 16 очко тақдим этилган ва у айни пайтда 332-ўринни эгаллаб турибди. Сергей Фомин ҳам сезиларли ўсишга эришди. У қўлга киритилган 3 очко эвазига 13 поғона юқорилаб, 656-ўринга жойлашди. Денис Истомин 2, Санжар Файзиев 1 поғонага пастлади. Амир Милушев эса аксинча, 1 ўринга юқорилади. 


ATP рейтинги. 26 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 9855 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8805 

3. (3) Янник Синнер (Италия) - 8270

4. (4) Даниил Медведев (Россия) - 8015

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 5110

6. (6) Александр Зверев (Германия) - 5085

7. (7) Хольгер Руне (Дания) - 3700

8. (8) Хуберт Гуркач (Польша) - 3395

9. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3210

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3150


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

332 (354). Ҳумоюн Султонов - 156

656. (669). Сергей Фомин - 50

1452Т (1453Т). Максим Шин - 3

1492Т (1490T). Денис Истомин - 2

1773T (1772T). Санжар Файзиев - 1

1971Т (1972T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг