UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

16 сен 16:09
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз. Султонов ва Шин кўтарилди, Фомин тушди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Ўтган ҳафта асосан Дэвис Кубоги ўйинлари бўлгани боис, рейтингнинг дунё теннисчилари Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Янник Синнер ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадамлигини давом эттирмоқда. Италиялик ракетка устаси энг яқин таъқибчиси германиялик Александр Зверевни 4105 очкога ортда қолдирмоқда. 

Янгиланган рейтингда икки теннисчимиз ўз ўринларини яхшилаб олишди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир поғона кўтарилиб, 235-ўринни банд этиб турибди. Энг катта "сакраш"га Максим Шин эришган. У 24 поғона юқорига кўтарилди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳамда Амир Милушев эса аксинча 4 ўринга пастлашди. Раҳимбек Иброҳимов 56 поғона қуйига қулади. 

ATP рейтинги. 16 сентябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11180 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7075

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 6690

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 5560

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5475

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4645

7. (7) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4060

8. (8) Хуберт Гуркач (Польша) - 4060

9. (9) Каспер Рууд (Норвегия) - 4010

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3965...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

235 (236). Ҳумоюн Султонов - 243 

541. (537). Сергей Фомин - 70 

1108. (1132). Максим Шин - 10 

1516Т (1512T). Амир Милушев - 3 

1994Т (1938T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг