UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0

03 фев 18:47
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, уч теннисчимиз юқорилади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир поғонага юқорилаб, 235-ўринни эгаллаб турибди. Дам олиш кунлари Дэвис Кубогида учта (иккита яккалик, 1 та жуфтлик) учрашув ўтказган Султонов бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этганди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса аксинча бир поғонага пастлади. Учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин ҳамда Раҳимбек Иброҳимов 2 поғона кўтарилди. Амир Милушев 3 ўринга пастлади. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Australian Open 2025 чемпиони Янник Синнер катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз кучли учликдан жой олган. Кеча Монпелье турнирида финалгача етиб келган америкалик Александр Ковачевич Топ-100га қайтди. 


ATP рейтинги. 3 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11830 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 8135

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7010

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5050

5. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 4160

6. (6) Новак Жокович (Сербия) - 3900

7. (7) Даниил Медведев (Россия) - 3780

8. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3735

9. (9) Томми Пол (АҚШ) - 3495

10. (10) Андрей Рублёв (Россия) - 3220...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

235 (236). Ҳумоюн Султонов - 245 

562. (561). Сергей Фомин - 63 

1176. (1178). Максим Шин - 8 

1547Т (1544T). Амир Милушев - 3 

2017Т (2019T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг