UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

10 фев 18:02
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, уч теннисчимиз кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов икки поғонага юқорилаб, 233-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса аксинча уч поғонага пастлади. Учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин ҳам ўтган ҳафта билан таққослаганда, уч ўрин қуйига шўнғиди. Амирбек Милушев ва Раҳимбек Иброҳимов 3 поғона кўтарилди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ўзгариш кузатилди. Роттердам турнирида финалга қадар етиб борган Алекс Де Минаур 8-поғонадан 6-ўринга кўтарилди. Бу австралиялик теннисчининг шахсий рекорди ҳисобланади. Новак Жокович ва Даниил Медведев бу ҳафта бир поғонага пастлашди. Италиялик Янник Синнер катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. 


ATP рейтинги. 10 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11830 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 8135

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7510

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5100

5. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 4480

6. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 4015

7. (6) Новак Жокович (Сербия) - 3900

8. (7) Даниил Медведев (Россия) - 3830

9. (9) Томми Пол (АҚШ) - 3445

10. (10) Андрей Рублёв (Россия) - 3270


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

233 (235). Ҳумоюн Султонов - 245 

565. (562). Сергей Фомин - 63 

1179. (1176). Максим Шин - 8 

1544Т (1547T). Амир Милушев - 3 

2014Т (2017T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг