UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

03 мар 15:35
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, уч теннисчимиз юқорилади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 2 поғона юқорилаб, 218-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин Португалия турниридаги муваффақиятли иштироки сабаб 3 очко жамғарди ҳамда 11 поғонага кўтарилиб, 564-ўринга жойлашди. Максим Шин ҳам 2 поғонага кўтарилиб олди. Амирбек Милушев эса аксинча 3, Раҳимбек Иброҳимов 1 ўринга пастлаган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ўзгаришлар кузатилди. Дубай турнирида чемпион бўлган грециялик Стефанос Циципас Топ-10 га қайтди. Россиялик Андрей Рублёв ҳам 9-поғонадан 8-ўринга кўтарилди. Акапулько турниридаги чемпионлигини ҳимоя қила олмаган австралиялик Алекс Де Минаур 8-ўриндан 10-поғонага пастлади.

Италиялик Янник Синнер уч ойга катта теннисдан четлатилганига қарамай, ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз жой олган. 


ATP рейтинги. 3 март ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11330 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 8135

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7510

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4900

5. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 4045

6. (6) Даниил Медведев (Россия) - 3930

7. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3900

8. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3480

9. (11) Стефанос Циципас (Греция) - 3405

10. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3335


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

218 (221). Ҳумоюн Султонов - 254 

564. (575). Сергей Фомин - 64 

1177. (1179). Максим Шин - 8 

1554Т (1551T). Амир Милушев - 3 

2023Т (2022T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг