UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

06 ноя 13:21
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да учта ўзгариш, Cултонов ва Истомин 4 поғонага кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Кучли ўнталикда учта ўзгариш кузатилди. Норвегиялик Каспер Рууд, германиялик Александр Зверев ҳамда америкалик Тэйлор Фритц ўтган ҳафтадаги ўринларини бирмунча яхшилаб олишди. Рейтингни ҳамон Новак Жокович катта фарқ билан бошқармоқда. Сербиялик афсона кеча Париж "Мастерс" турнирида бош совринни қўлга киритганди. Карлос Алькарас ўтган ҳафтада бўлгани сингари иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Теннисчиларимизнинг аксариятида ўтган ҳафтада бўлгани каби бу сафар ҳам кўтарилиш кузатилди. Фақат иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 10 поғонага пастлаб, 696-ўринни банд этган. Максим Шин ҳам ўз ўрнини 7 поғонага пасайтириб олди. Қолган теннисчиларимиз рейтингда юқорилашган. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ҳамда тажрибали Денис Истомин 4, Санжар Файзиев 1, Амир Милушев 9 ўринга кўтарилди. 


ATP рейтинги. 2023 йил 6 ноябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11445 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8455 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7200

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 5490

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 5205

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4435

7. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3625

8. (9) Александр Зверев (Германия) - 3585

9. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3500

10. (7) Хольгер Руне (Дания) - 3460...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

424 (428). Ҳумоюн Султонов - 106

696 (706). Сергей Фомин - 40

1168 (1174). Денис Истомин - 6

1493Т (1486Т). Максим Шин - 3

1555T (1556T). Санжар Файзиев - 2

1931Т (1942T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг