UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

04 дек 13:39
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-20 ўзгаришсиз, Ҳумоюн 48 ўрин юқорилади, Истомин 314 поғонага пастлади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Нафақат кучли ўнталик, балки Топ-20`таликда ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Новак Жокович ҳамон катта фарқ билан дунё теннисчилари рейтингини бошқармоқда. Сербиялик теннис юлдузи саккизинчи бор мавсумни рейтинг пешқадами сифатида якунлайди. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Денис Истоминдан ташқари, теннисчиларимизнинг барида кўтарилиш кузатилди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 48 поғонага юқорилаб, айни пайтда 132 очко билан 367-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 2 поғонага кўтарилди. Денис Истомин эса оз эмас, кўп эмас, 314 ўринга пастлаб, 1485-поғонага тушиб кетди. Шунингдек, у энди Ўзбекистоннинг тўртинчи ракеткаси. Максим Шин 8, Санжар Файзиев 2, Амир Милушев ҳам поғонага кўтарилди. 


ATP рейтинги. 2023 йил 4 декабрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11245 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8855 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7600

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 6490

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4805

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4235

7. (7) Александр Зверев (Германия) - 3985

8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3660

9. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 3245

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3100


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

367 (415). Ҳумоюн Султонов - 132

728 (730). Сергей Фомин - 35

1347Т (1355Т). Максим Шин - 4

1485Т (1171). Денис Истомин - 2

1535T (1537T). Санжар Файзиев - 2

1958Т (1960T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг