UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

20 июн 22:11
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Денис Истомин "тахт"ини яна қайтариб олди

Бугун АТР эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10`лигида битта ўзгариш кузатилди. Галле турнири финалида дунёнинг биринчи ракеткаси, россиялик Даниил Медведевни мағлуб этиб чемпион бўлган Хуберт Гуркач икки поғона кўтарилиб, 10-ўринни эгаллаб турибди. 

Медведев финалдаги мағлубиятига қарамай, рейтинг пешқадамлигини сақлаб қолди. Кучли ўнталикдан германиялик Александр Зверев, сербиялик Новак Жокович, испанияликлар Рафаэль Надаль, Карлос Алькараз, норвегиялик Каспер Рууд, грециялик Стефанос Циципас, россиялик Андрей Рублёв ва канадалик Феликс Оже жой олган.  

Тажрибали теннисчимиз Денис Истомин бир ҳафталик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мақомини ўзига қайтариб олди. Ўтган ҳафта Ҳумоюн Султонов Дениснинг 17 йиллик якка ҳокимлигига чек қўйиб, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб олган эди. 

Бугун эълон қилинган рейтингда Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 5 поғонага юқорилаб, 368-ўринга жойлашди. Султонов эса 29 поғонага пастлаб, 399-ўринни эгаллаб турибди. Сергей Фомин 6, Жўрабек Каримов 1, Максим Шин 4, Шониғмат Шофайзиев 106 поғонага кўтарилиб олди. Аксинча, Санжар Файзиев 18, Саидаъло Саидкаримов 146 ўринга пастлади.  

ATP рейтинги. 2022 йил 20 июнь ҳолатига кўра:

1. (1) Даниил Медведев (Россия) - 8160 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7030

3. (3) Новак Жокович (Сербия) - 6770 

4. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 6525

5. (5) Каспер Рууд (Норвегия) - 5050

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4945

7. (7) Карлос Алькараз (Испания) - 4893

8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3875

9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3760

10. (12) Хуберт Гургач (Польша) - 3788

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

368 (373). Денис Истомин - 115

399 (370). Ҳумоюн Султонов - 102

402 (408). Сергей Фомин - 101

722 (704). Санжар Файзиев - 27

1197 (1198) Жўрабек Каримов - 5

1278 (1282) Максим Шин - 4

1292 (1147). Саидаъло Саидкаримов - 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг