UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

19 янв 07:50
Янгиликлар

Теннис

Australian Open 2026. Биринчи ракеткамиз дунёнинг учинчи ракеткаси билан 100 дақиқа ўйнади

Мельбурн шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси - Australian Open 2026 турнири давом этмоқда.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этилаётган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража - 111,5 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи ҳамда учинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова юртимиз шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Камилла Раҳимовани жиддий синов кутиб турганди. У бироз аввал якунига етган биринчи давра учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гофф билан ҳисоб-китоб қилди. Роппа-роса 100 дақиқа давом этган баҳсда мўъжиза рўй бермади. Гофф 6/2, 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/32 финалга йўл олди. Энди у иккинчи босқичда асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган америкалик 45 ёшли Винус Уильямсдан уч сет натижасига кўра устун келган сербиялик Ольга Даниловичга қарши кортга чиқади. 

Таққослаш учун, Кори Гофф айни пайтда WTA рейтингида 3, Раҳимова эса 93-ўринни эгаллаб турибди. Иккала теннисчи ҳам учрашув мобайнида биттадан эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Корида кўп бўлди - 7 га 4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Уччала баҳсда ҳам америкалик теннисчининг қўли баланд келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг