UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

18 янв 12:36
Янгиликлар

Теннис

Australian Open 2026. Полина Кудерметова ғалаба билан бошлади

Мельбурн шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси - Australian Open 2026 турнирининг асосий тўр баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этилаётган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража - 111,5 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи ҳамда учинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова юртимиз шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Полина Кудерметова асосий тўрнинг илк даврасида ғалабага эришди. Вакиламиз квалификация, яъни саралаш раунди ғолибаларидан бири испаниялик Гиомар Маристанига қарши кортга чиқди. Саксон бир дақиқа давом этган баҳсда Полина ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди ва 1/32 финалга йўл олди - 6/2, 6/3. 

Таққослаш учун, 22 ёшли Полина Кудерметова WTA рейтингида роппа-роса 150, тўлиқ исм-шарифи Гиомар Маристани Зулета де Реалес бўлган 26 ёшли испан теннисчиси 184-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган илк учрашуви бўлди. Полина 4 та эйс зарбасини амалга оширди ва 2 та қўшхатога йўл қўйди. Энди у иккинчи даврада даниялик Клара Таусон ёки венгриялик Далма Галфига рўбарў бўлади. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг