UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0

17 янв 10:42
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Даниил Медведев 19 ёшли теннисчига ютқазиб қўйди

Теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатида яна бир кутилмаган натижа қайд этилди.

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Даниил Медведев Australian Open турнирининг иккинчи даврасидаёқ ўз иштирокини тўхтатди. Россиялик тажрибали теннисчи ATP рейтингида 121-поғонада бораётган америкалик 19 ёшли Лёрнер Тьенга беш сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди - 3/6, 6/7(4), 7/6(8), 6/1, 6/7(7:10).

Теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви 4 соату 48 дақиқа давом этган. Медведев 20, Тьен 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Даниил 9, Лёрнер 4 та қўшатога йўл қўйган. Брейклар бўйича устунлик 10 га 9 кўринишида Медведев фойдасига ҳал бўлса-да, якунда Тьен ғалаба қозонди. 

Учинчи сетда россиялик теннисчи матчболдан чиқиб кетди. Бешинчи сетда эса ўзи матчболдан фойдалана олмади. Энди Лёрнер Тьен Australian Open учинчи босқичида Корентен Мутега қарши кортга чиқади. Франциялик теннисчи иккинчи даврада америкалик Митчелл Крюгердан 4/6, 6/4, 7/6(3), 6/4 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг