UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0

24 янв 16:04
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Камилла Раҳимова жуфтликда иккинчи ўйинини ўтказди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳслари давом этмоқда.

Маълум қилганимиздек, аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Камилла Раҳимова нейтрал мақомдаги Анна Блинкова билан ҳамкорликда иштирок этмоқда. 

Теннисчилар бугун мусобақа доирасида АҚШ вакилалари Хейли Баптист ҳамда Пейтон Стирнсга қарши кортга чиқишди. 

1 соат 12 дақиқа давом этган ўйинда Раҳимова ва унинг шериги 3:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Спортчилар бунгача турнирнинг илк даврасида Хитой Тайпейи вакиласи Чань Хаоцин ва хитойлик Цзян Синью жуфтлигини 3/6, 7/5, 7/6(тай-брекда 10/1) ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг