UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

18 апр 18:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди

Теглар :  Арман Царукян
Арман Царукян ва унинг жамоаси Лос-Анжелесдан Филадельфияга бўлган рейсдан телефонлар ва йиғма столдан нотўғри фойдалангани учун олиб ташлангани ҳақида хабар тарқаганди.

"American Airlines" авиакомпанияси вакиллари воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, учувчи ва унинг ҳамроҳлари самолётни учиш йўлагига ҳайдаш вақтида Арман ва унинг жамоаси ўз жойини тарк этгани сабабли самолётдан туширилганини маълум қилишди.

"16 апрель куни American Airlines авиакомпаниясининг 513 рейси федерал қоидаларга риоя қилишдан бош тортган йўловчилар туфайли Лос-Анжелес халқаро аэропортидаги қўниш йўлагига қайтди. Хавфсизлик бизнинг асосий устувор вазифамиз ва биз йўловчилардан бортдаги экипаж кўрсатмаларини, жумладан, самолётни бошқариш пайтида ўз жойларида қолиш талабини бажаришни талаб қиламиз", - дейилади авиакомпаниянинг MMA Fighting нашри томонидан эълон қилинган расмий шарҳида.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Царукян ва унинг дўстлари самолёт парвозга шайланган пайтда йўлакда турган ва ўз жойларини эгаллашдан бош тортган. Экипаж аъзолари уларни ўз жойларига қайтишга кўндиришга уринган, аммо охир-оқибат самолётни қайтаришга қарор қилинган.

Парвоздан беш киши, жумладан, Царукян ҳам ечилган, шундан сўнг самолёт Филадельфияга учиб кетган. Арман Филадеьфияга 18 апрелга белгиланган RAF 8 турнирида иштирок этиш учун йўл олганди. Натижада россиялик аралаш яккакураш устаси тадбир ўтказиладиган жойга хусусий самолётда учишга мажбур бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг