UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

24 июн 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Авлиёхон Ҳамидов ҳам фаолиятини ONE FC'да давом эттиради

Энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Авлиёхон Ҳамидов (11-4-1) фаолиятини ONE Championship лигасида давом эттиради.

32 ёшли андижонлик жангчи бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган. Ҳамидов, шунингдек, навбатдаги жанги санасини ҳам эълон қилган:

"Ассалому алайкум ҳаммага! Жуда катта танаффусдан кейин октагонга қайтяпман. 30 июнь куни Таиланд пойтахти Бангкокда ONE FC турнирида жанг қиламан. Дуода бўлиб туринглар", - деб ёзиб қолдирган ҳамюртимиз.

Эслатиб ўтамиз, Авлиёхон Ҳамидов февраль ойида ACA лигасида жанг қилиши керак эди, бироқ унинг Россия ҳудудига киришида муаммо юзага келгани сабаб, жанги бекор бўлган эди. Ҳозирда унинг ACA лигаси билан шартномаси ҳақида маълумот берилмаган. Аввалроқ, Муҳиддин Мамажоновнинг ONE Championship билан шартнома имзолаш арафасида эканини ёзган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг