UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

23 фев 10:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Авлиёхон Ҳамидов Россия ҳудудига киритилмади, унинг жанги бекор бўлди

Авлиёхон Ҳамидовнинг ACA 152 мусобақасида ўтказилиши лозим бўлган жанги бекор бўлди.

25 февраль куни Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ACA (Absolute Championship Akhmat) лигасининг 152-мусобақаси ўтказилади.

Ушбу мусобақа доирасида энг енгил вазнда ўзбекистонлик аралаш яккакурашчи Авлиёхон Ҳамидов (11-4-1) чеченистонлик Жаддал Алибековга (8-1) қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, бугун Россияга учиб кетган ҳамюртимиз мамлакат ҳудудига киритилмаган ва натижада Ҳамидовнинг жанги бекор бўлган. Бу ҳақда Авлиёхон Ҳамидовнинг ўзи Instagram'даги саҳифасида маълум қилган:

"Шунча меҳнат қилдик, лекин Аллоҳдан экан, жанг насиб қилмабди. Ҳар бир ишнинг ҳикмати бор Ин Ша Аллаҳ", - деб ёзиб қолдирган Ҳамидов.

Авлиёхон Ҳамидов сўнгги бор ўтган йилнинг 27 февралида Тошкентда ташкил этилган MPL 3 мусобақаси доирасида қирғизистонлик Максат Ашимовга (2-1) қарши жанг қилиб, ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг