UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Волкановски О'Мэлли — Двалишвили жангига тахмин билдирди 0 11:55Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда 5-ўринга кўтарилиб олди 0 11:34Суперлига. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади 0 11:13Кутилмаган хабар! Чемпион Шакур Стивенсоннинг жанги бекор қилинди + ФОТО 0 10:52Зубайра Тухугов Нурмагомедовнинг UFC'га ўтиш вақти келганини айтди 0 10:31"Дэвис кубоги". Ўзбекистон — Эстония ўйини жуфтликлари билан танишинг 0 10:10Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда оқ либосда майдонга тушади 0 09:49Анна Пракатень борми? Самарқанддаги Осиё чемпионати учун таркиб эълон қилинди 0 09:28UFC Шавкат Раҳмоновнинг янги жангини эълон қилади 0 09:07Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Рақиблар жиддийлашмоқда, бугун ҳар икки жамоамиз европаликлар билан ўйнайди 0 08:46Икки футболчимиз Осиёда ЖЧ-2026 саралаши 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди 0 08:25КХЛ Тошкентда "Спартак Москва" - "Динамо Минск" ўйинини ўтказмоқчи 0 08:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Асосий рақибларимиз 2-турда қандай натижа қайд этишди? (+ФОТО) 0 07:43Эркебулан Токтарнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 07:22Расман! "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди 0

12 сен 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Авлодлар алмашинуви ўз йўлига. Бизга Олимпиада медали керак

Бир неча кун олдин Ўзбекистон бокс федерацияси Ханчжоудаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибни эълон қилди.

Деярли 80 фоиз кутилган таркиб ва бу бокс мухлислари орасида, ижтимоий тармоқда илиқлик билан кутиб олинди. Албатта баъзи вазн тоифаларида саволлар йўқ эмас. Кимдир ёш Тўрабек Хабибуллаевнинг нима асосида терма жамоага жалб қилингани ҳақида гапирса, яна кимдир Баҳодир Жалолов ёшларга жой бериши кераклиги ҳақида ёзиб, ўз норозилигини билдирди. 

Албатта Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксда барчасини исботлаб бўлган. Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, бир неча маротаба Осиё чемпиони... Лекин, мазкур Осиё ўйинлари Париж Олимпиадасига лицензия тақдим этишини ёддан чиқармаслигимиз керак. Олимпиадада эса ҳар бир медалнинг қадри юқори. Бир неча йилдан бери энг оғир вазн тоифасида чемпионликни хеч кимга бермай келаётган Баҳодир Жалоловнинг иштироки эса бизга олтин медаль кутишимизга асос бўлади. Демак "авлодлар алмашинуви", "ёшларга йўл бериш" каби фикрларни Париж Олимпиадасигача бир четга суриб турамиз. Баҳодир Жалоловнинг ўзи ҳам Олимпия ўйинларидан кейин асосий эътиборини профессионал боксга қаратишини бир неча маротаба таъкидлаб ўтди. Вазиятнинг айнан шундай сценарийда тус олиши Баҳодирнинг ўзи учун ҳам, Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги рейтинги учун ҳам яхши, назаримизда.

-80 кг вазн тоифасида терма жамоамизга жалб этилган Тўрабек Хабибуллаевни ўзбек боксини яқиндан кузатиб келаётган мухлисларимиз яхши билишади. У ўтган йили Испанияда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритгач, катталар ўртасидаги бир қатор мусобақаларда иштирок этди. Венгрияда ўтказилган турнирда у финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи жангда Олимпиада финалчиси, украиналик Олександр Хижнякка муносиб қаршилик кўрсатганди. Қозоғистондаги "Елорда кубоги"дан ҳам у бронза билан юртимизга қайтган. У шунингдек машғулотларда, спарринг жангларда ҳам ўзини кўрсатган ва асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлаган.

Қолган вазн тоифаларида эса эътирозлар деярли йўқ. Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар Ханчжоуга жаҳон чемпиони сифатида йўл олишмоқда. Тошкентдаги ЖЧда бронза медалига эга чиққан Лазизбек Мулложонов ҳам ўзи учун янги бўлган -92 кг вазнга мослашиб улгурди. Энг муҳими Ла Круздек афсонани мағлуб этган Лазизбекда ўзига бўлган ишонч юқори. 

Осиё миқёсидаги сўнгги мусобақаларда Ўзбекистон етакчи эканлигини инобатга олсак, вакилларимизнинг асосий қисми Осиё ўйинларининг ўзидаёқ лицензияларни қўлга киритиб олишлари мумкин. Лекин шуни унутмасликк керакки, бундай мусобақаларда қуръага ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Фақатгина финалга йўл олган боксчилар Париж Олимпиадаси лицензиясига эга чиқишади. Бу эса бироз қўшимча босим юклаши мумкин. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам йигитларимиздан максимал натижа кутамиз.


Маълумот учун, Осиёлик боксчилар учта мусобақа орқали Олимпиадага лицензия қўлга киритишлари мумкин:

24 сентябрь - 5 октябрь - Ханчжоу, Хитой (Осиё ўйинлари)

29 февраль - 12 март - Бусто Арсизио, Италия (Жаҳон лицензион турнири)

23 май - 5 июнь - Бангкок, Таиланд (Жаҳон лицензион турнири)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 сен 17:19:35
Эркин Якубов
Олға, Ўзбекистон. Қолганларга айтинглар, четроқ туришсин, бўлмаса ўзбекнинг оёғи остида қолиб кетиб ўт-бети ярадор бўлиб йиғлаб юришади. Билмайдики, ўзбекнинг тупуги ҳам улар учун табаррук
   
13 сен 05:58:19
SPRINTERshashist
Олимпиада олтин медали дан кура проф боксдаги камарлар мухимрок. Айникса супер огир вазнда
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг