UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

21 окт 07:15
Янгиликлар

Теннис

Австралия Очиқ чемпионатига фақат икки марта эмланганлар қўйилади. Жокович мусобақани ўтказиб юбориши мумкин

Теглар :  Новак Жокович
Австралиянинг иммиграция вазири Алекс Хокнинг айтишича, Australian Open'да иштирок этиш учун мамлакатга фақат икки марталик эмлашдан ўтган теннисчиларга рухсат этилади.

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралия расмийларининг бу қарорига муносабат билдирди.

"Мен Австралиядаги вазиятни кузатяпман ва тушунишимча, якуний қарорни Австралия ҳукумати ва Tennis Australia икки ҳафта ичида, яъни ноябрнинг биринчи ёки иккинчи ҳафтасида қабул қилади. Менимча, шартлар биз билган нарсадан деярли ўзгармайди. Австралия федерацияси вакиллари билан бевосита мулоқот қилган менежеримдан эшитишимча, улар ҳамма учун шароитни яхшилашга ҳаракат қиляптилар: эмланганлар учун ҳам, эмланмаганлар учун ҳам.

Асосий муаммо шундаки, агар сиз самолётда тест натижаси ижобий бўлган одам билан учрашсангиз ва сиз эмлансангиз ҳам, эмланмасангиз ҳам автоматик равишда 14 кунлик изоляцияда қоласиз. Кўп теннисчиларда бу ҳақида ёмон хотиралар бор. Ўйлайманки, агар бу йил карантин билан бир хил талаблар бўлса, кўплаб теннисчилар бориш ёки бормаслик ҳақида ўйлашади. Агар профессионал спортчи хонага қамалиб қўйилган бўлса ва кейин у чиқиб, қандайдир даражани кўрсатишини кутса билмадим... 

Умуман олганда, мен Мельбурнда ўйнашимни ҳозирча билмайман. Менинг тақвимим қандай бўлиши ҳам ноаниқ. Ҳозир бу борада жуда кўп тахминлар мавжуд. Журналистлар бу ҳақда жуда кўп ўйлашмоқда, бу эса мени жиддий ташвишга солмоқда". - деди Жокович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг