UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0

16 дек 11:56
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ахрол Рўзиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортида ўз мавқейига эга бўлган ҳамюртимиз, Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, педагогика фанлари доктори, профессор Ахрол Рўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ахрол Рўзиев 1957 йил 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўз умрини спорт курашларига бахшида этган ҳамюртимиз бугунга келиб узоқ йиллик машаққатли меҳнатларининг самарасини кўрмоқда. Педагогика фанлари доктори, профессор Ахрол Рўзиев айни пайтда Бирлашган кураш дунёси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бормоқда. Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг бугунги кунда жаҳоннинг энг етакчи жамоаларидан бирига айланишида, полвонларимиз қўлга киритаётган натижаларда Аҳрол Аҳмедовичнинг хизмати беқиёс. 

Маълумот учун, Ахрол Рўзиев 2007-2016 йиллар Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида спорт ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича кафедра профессори, 2008-2014 йилларда FILA ижроқўм аъзоси бўлган.

Фаолияти давомида “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган спорт устози" (2001), иккинчи даражали “Соғлом авлод учун” (1999) ва “Фидокорона хизматлари учун” (2004) орденлари билан тақдирланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг