UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 апр 07:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аёллар кураши терма жамоамиз Осиё чемпионатини медалсиз якунлади

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида аёллар кураши беллашувлари якунланди.

Қитъа чемпионатида тўлиқ 10 та вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақани медалсиз якунлашди. Икки курашчимиз Дилфуза Аимбетова ва Озода Зарипбоева бронза медали учун кечган беллашувларда рақибаларига имкониятни бой бериб, 5-ўрин билан кифояланишди.  

Мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этди:

-50 кг: Жасмина Иммаева

-53 кг: Дилшода Матниязова

-55 кг: Мадина Усмонжонова

-57 кг: Улмекен Аимбетова

-62 кг: Муяссар Қўшмуродова

-65 кг: Динора Рустамова

-68 кг: Ариухан Жумабаева

-72 кг: Озода Зарипбоева

-76 кг: Валентина Торениязова.

Аввалроқ, эркин курашчиларимиз мазкур Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлашган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг