UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 июл 17:20
Янгиликлар

Токио-2020

Азиз Абдуҳакимов Олимпия шаҳарчасида делегациямиз учун яратилган шароитлар билан танишди + ФОТО

Ўрганиш ишлари даставвал кўчадан бошланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, Токио-2020даги Ўзбекистон делегацияси раҳбари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, делегациямиз учун яратиб берилган барча шароитлар билан яқиндан танишишди.


Унда вакилларимиз истиқомат қилаётган қаватларнинг ташқи томондан қандай безатилгани, ичкарида эса Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи кўргазмали банерлар кўриб чиқилди.

Мутасаддилар ташрифи Марат Қурбонов бошчилигидаги боксчиларимизнинг машғулотига тўғри келди. Улар чарм қўлқоп усталаримиз билан суҳбатда бўлажак мусобақа олдидан ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтишди. 

Таъкидлаш жоиз, мутасаддиларга ташриф давомида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов ҳамроҳлик қилдилар.

Шундан сўнг улар юқори қаватдан жой олган Ўзбекистон делегациясининг штабига кўтарилишди. У ерда штаб аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, жамоамизнинг тиббиёт маркази олиб бораётган иш ҳам яқиндан ўрганилди. 

Шифокорларимиз Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги мутасаддиларга нафақат спортчиларимиз, балки делегациямиз таркибидаги бошқа вакилларининг саломатлиги, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида яқиндан гапириб беришди. 

Белгиланганидек, ҳар бир делегация аъзосидан кунлик ПЗР тестлари олинмоқда ва улар барчаси манфий кўрсаткич бермоқда. Ўз навбатида делегация раҳбарияти томонидан атлетларимизнинг саломатлигини асраш, жараённи янада кучли назоратга олиш бўйича қўшимча тавсиялар бериб ўтилди.

Мутасаддилар штаб аъзолари билан алоҳида учрашув ташкил этилиб, ташкилий масалалар бўйича Япония тажрибасини чуқур ўрганиш, ундан “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари давомида самарали фойдаланиш, Олимпия объектлари лойиҳасининг архитекторлари билан учрашувлар ташкил қилиш, замонавий спорт иншоотларини юртимизда қуриш, унда камхарж ва тежамкор материаллардан фойдаланишни ўрганиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ташриф давомида мутасаддилар спортчиларимиз яшаётган хоналарда ҳам бўлиб, улар учун яратилган шароитларни ўрганишди. Бу жараён таэквондочиларимиз Нигора Турсунқулова ҳамда Светлана Осипова истиқомат қилаётган номерлар мисолида бўлди.

Кейинчалик Олимпия шаҳарчасининг ошхонаси ҳам кўздан кечирилди. Унда атлетлар учун тайёрланаётган овқатларнинг турлари, уларнинг калориялари ҳақида мутахассислар томонидан маълумот берилди. Хулоса қилиб айтганда, бу Азиз Абдуҳакимов ва Муҳсинхўжа Абдураҳмонов томонидан амалга оширилган катта ташриф бўлиб, унда мутасаддилар Олимпия шаҳарчаси билан тўлиқлигича танишиб чиқдилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг